Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиторияни хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВ янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди.

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1. Мамлакатимиз Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, Президент ва Ҳукуматнинг фармонлари ва қарорларининг асосий жиҳатларини аҳолига етказишнинг самарали инновацион механизмларини яратиш ва оммавий ахборот воситаларида жорий қилиш;

2. Қонунларнинг таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги ролини ёритишнинг инновацион механизмларини оммавий ахборот воситалари фаолиятига тадбиқ этиш;

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини очиқлигини ва ошкоралигини таъминлаш борасидаги ишларда оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтириш;

4. Қонун лойиҳаларининг эксперт муҳокамасини оммавий ахборот воситаларида ташкил этиш, жумладан, махсус теле ва радио кўрсатув ва эшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма мақолалар чоп этиш ва бошқалар;

5. Иқтисодий, молиявий, ижтимоий соҳаларда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган материлаларни оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш ва чоп этиш;

6. Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати, буюк шахслари, республикамизнинг турли соҳаларида демократик ислоҳотларнинг замонавий босқичида эришилган ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни чет тилларида тайёрлаш ва Интернет тармоғининг махсус энциклопедик (қомусий) манбаларига жойлаштириш;

7. Ўзбекистоннинг туристик, маданий-тарихий, гастрономик, экотуристик салоҳияти, шунингдек ижтимоий инфратузилмаси тўғрисида ахборот ва таҳлилий маълумотларни чет тилларида кенг ёритишнинг янги усулларини хорижда жорий этиш, Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб этишга кўмаклашиш;

8. Ўзбекистон ва мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий, ижтимоий ва инсон салоҳияти  ҳақида таҳлилий маълумотларни, роликларни ва бошқа маълумотларни тайёрлаш ва эфирга узатиш, уларни миллий ва хорижий етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтларга жойлаштириш;

9. Хом-ашё ресурсларини қайта ишлаш, қишлоқ жойларида илғор технологияларни ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқишни жорий этиш соҳаларига хорижий давлатларнинг реал инвестицияларини жалб этиш учун яратилган шарт шароитлар ва имкониятлар тўғрисидаги ахборотларни хорижда кенг тарқатиш;

10. Замонавий Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий
ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари ва қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликлар билан таъминлаш ҳамда уларни миллий ва хорижий медиа манбаларда тарқатиш;

11. Ўзбекистонда оналик ва болаликни ҳимоя қилишга, барқарор ривожланаётган жамиятнинг негизи бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган материалларни хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш ва чоп этиш;

12. Соғлом фарзандларни дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма кассалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;

13. Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсатини амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирлари, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш;

14. Атроф-муҳитни асраш, ҳудудлардаги ноёб турдаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва қушларни муҳофаза қилиш ҳамда экология соҳасида ижтимоий муҳим лойиҳаларни амалга ошираётган ННТлар фаолиятини ОАВда ёритишни кучайтириш ҳамда экологик журналистикани ривожлантириш;

15. Мамлакат ҳудудларининг турли соҳаларда эришган ютуқларини ва салоҳиятини, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг ёритадиган интернет сайтларни яратиш ва интернет оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш;

16. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, санитария эпидемиология станциялари ҳамда бошқа манфаатдор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда обод маҳаллаларнинг илғор амалиётини ўрганиш ва уларнинг ютуқларини бошқа маҳаллаларга тарғиб этиш, “Экологик ўрнак маҳалла” танловини ўтказиш;

17. Ижтимоий етимликни олдини олиш, алоҳида эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни мослашуви ва бўш вақтларини сифатли ташкил этиш, турли хилдаги спорт турларига, фан, маданият ва тасвирий санъатга жалб этиш;

18. Болалар уйларида ота-она қаровисиз қолган етим қиз болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш соҳасида ҳаётий кўникмаларини шакллантиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди