Пойтахтимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари, марказий ва ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Б.Матмуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Анжуманда «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари», «Оммавий ахборот воситалари ходимларининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ёритишга оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар», «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида босма нашрларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни жамият ҳаётида кечаётган жараёнлар тезкор ва юксак савияда ёритилган материаллар билан бойитиш мақсадида ўтказилган «Жамият ва мен», «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» танловларининг ғолиблари тақдирланди.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди