Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида мамлактни модеренизация қилиш ва жамиятни либераллаштириш жараёнларида инсоннинг қонуний ҳуқуқ ва манафаатларини руёбга чиқарилишида давлат тузилмаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ўртасидаги амалий ижтимоий шерикликни кучайишига муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур жараёнда мамлакатимиз Парламенти ҳузуридаги Жамоат фонди, унинг органлари фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда, уларнинг ижтимоий ва социал фаоллигини оширишда, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришда ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашда, аҳолининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини амалда руёбга чиқаришнинг янги механизмларини жорий этмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари таъкидлашича, мамлакатимиз Парламенти ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ҳар йили фуқаролик жамияти институтларининг ўртача 250 дан ортиқ лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашмоқда. Фақатгина 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва бшқа манбалар ҳисобидан жамланган 12,2 млрд. сўм миқдоридаги маблағ Парламент комиссиясининг қарорлари асосида давлат грантлари, давлат ижтимоий буюртмалари ва давлат субсидияси шаклида ажратилди.

Бу маблағлар, энг авволо ҳудудларда фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамитяининг бошқа институтларининг 275 та лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришга йўналтирилди.

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилишида, 2017 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг лойиҳа ва дастурларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг шакллари асосида устувор йўналишлар ва маблағлар миқдорлари муҳокама қилинди.

Тадбир қатнашчиларнинг фикрига кўра, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишида ННТ, ОАВ

ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш бош йўналиш қилиб белгиланди. Шу мақсадда фақатгина жорий йилда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 12 млрд. сўм миқдорида маблағлар жамланади ва давлат грантлари, давлат ижтимоий буюртмалари шаклида йўналтирилади.

Йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар миқдори 2015 йилдаги давлат бюджетидан ажратилган маблағ миқдори билан таққослаганда 9 фоизга ошади.

Парламент комиссияси аъзолари давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган маблағнинг 5 млрд. 330 млн. сўмини ёки 44,5 фоизини ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлашга йўналтириш ҳамда бунинг учун йил давомида қуйидаги мавзуларда 5 та танлов ўтказиш масаласини муҳокама қилдилар ва тегишли қарор қабул қилдилар.

- “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишига ННТларни фаол иштирокини таъминлаш;

- ёшларни маънавий-ахлоқий ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш ишларида, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кенг имкониятлар яратишда ҳамкорликни кучайтириш;

- мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳатларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиторияни хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВ янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш;

- аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳитни муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш;

- жамиятда миллатлараро тотувлик ва фуқаролар тинчлиги, осойишталиги ва дўстлиги муҳитининг барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш

Парламент комиссияси аъзолари таъкидлашича, ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг йирик ижтимоий аҳамиятга молик бўлган аниқ умумижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларга давлат ижтимоий буюртмаси жойлаштириш шаклида 2 млрд. 400 млн. сўм ёки жами маблағнинг 20 фоизи ишлатилади. Белгиландики, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танлов асосида қуйидаги вазифаларга йўналтирилади:

- аҳолининг кенг қатламларини, биринчи навбатда болалар, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини амалга оширишга кўмаклашиш;

- ННТ ва ОАВ фаолиятини фаоллаштириш, аҳолини хуқуқий онгини ва мурожаат этиш маданиятини ошириш, миллий журналистиканинг эришган ютуқларини кенг оммалаштириш;

- замонавий Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик ва бирдамлик соҳасида эришган ютуқларини, халқимизнинг маданий-тарихий меросини, анъана ва удумларини кенг намойиш этиш ва миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантириш.

Шунингдек, Парламент комиссияси аъзолари етакчи жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлашга 4 млрд. 270 млн. сўм ёки жами маблағнинг 35,5 фоизини йўналтириш масаласи муҳокама этилиб ва тегишли қарор қабул қилинди.

Умуман, 2017 йилда белгиланган дастурларни амалга оширилиши ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан давлат грантлари, давлат ижтимоий буюртмалари ва давлат субсидиялари шаклида лойиҳаларнинг қўлаб-қувватлаш жараёнига 1000 дан ортиқ ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни жалб этиш имониятини беради.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инстиутларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга комплекс-тизимли ёндашув, уларнинг фаолияти самарадорлигини ва мақсадлилигини таъминлайди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди