Бир қатор жамоатчилик ва давлат ташкилотлари ташаббуси билан, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини, шунингдек, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташкил қилинди. «Тараққиёт стратегияси» марказини тузиш давлат раҳбарининг фармойиши билан тасдиқланди.

Нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга «Тараққиёт стратегияси» маркази таъсисчилари Фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлари палатаси, Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, электрон ОАВлар миллий ассоциацияси бўлди.

Марказнинг фаолияти 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган тадбирларни экспертлар ва жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва амалга оширишни самарали тарзда ташкил қилиш, шунингдек, мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнларига фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, экспертлар ва олимларни фаол жалб қилишга йўналтирилади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди