Экология соҳасида фаолият олиб бораётган журналистларнинг малакасини ошириш, атроф-муҳит ва унинг муҳофазасидаги муаммоларни ёритишда ОАВни ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда 15 йилдан буён Экожурналистика Миллий танлови узлуксиз ўтказилиб келинмоқда.

2016 йилда Экожурналистика Республика танлови Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Экофоруми томонидан ўтказилмоқда.

Танловга 2015 йилнинг 1 декабридан 2016 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва эфирга узатилган ижодий ишлар тақдим этилади. Миллий танлов шартларига асосан “Телевидение”, “Радио”, “Босма ОАВ”, “Интернет”  йўналишларида ва “Сув – бу ҳаёт” мавзуида махсус номинация бўйича ижодий ишлар қабул қилинмоқда.

Танловга ижодий ишлар 2017 йилнинг 20-январига қадар Ўзбекистон экологик ҳаракатида (манзил: Тошкент шаҳри мустақиллик кўчаси 59 уй) электрон шаклда Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. орқали қабул қилинади.

 Ташкилий қўмита билан боғланиш: 0371 230-41-53, e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Май 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди