“Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, 
 шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва 
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда 
ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 39-моддасидан.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, жисмонан имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбирида пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари, қўлтиқтаёқлар топширилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакиллари, турли ёшдаги имконияти чекланган фуқаролар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тақдим этилган ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари Германиянинг “Tovarishch – Helf for Children” ҳамда АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилотлари томонидан юборилган. Фонд йигирма йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган “AmeriCares” халқаро ташкилоти кўмагида жорий йилда ҳам 550 нафар кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда имконияти чекланган фуқароларга махсус аравачалар топширди.

– Қизим болалигидан юра олмайди, – дейди Олмазор туманидан Т.Маҳмудова. – Уйда ўтириб зерикарди. Энди аравачада кўчаларни айлантириш имкони борлигидан хурсандман. Давлатимизга, фондга, ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди