Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Ибн Сино илмий меросининг бугунги кундаги аҳамиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда давлат, нодавлат ва халқаро ташкилотлар, жумладан, "Ўзбекистон – Франция", "Ўзбекистон – Латвия", "Ўзбекистон – Италия" дўстлик жамиятлари вакиллари, олимлар, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худоёров ва бошқалар мамлакатимизда мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ўтмишда яшаб ўтган, инсоният цивилизацияси тараққиётига бемисл улуш қўшган буюк алломаларимизнинг ҳаёти, ижоди, илмий меросини чуқур ўрганиш, ундан халқимизни баҳраманд этиш борасида амалга оширилган узлуксиз ишлар жамиятимизда маънавий тафаккурни юксалтириш, ёшларни миллий қадриятларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Ибн Сино илм-фаннинг деярли барча соҳаларида фаолият юритган қомусий олимдир. Манбаларда унинг фалсафа, мантиқ, тиббиёт, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга бағишланган 450 дан ортиқ асар яратгани ҳақида маълумотлар бор. Бироқ бизгача уларнинг 242 таси етиб келган. Ушбу илмий меросни чуқур ўрганиш, ундан халқимизни баҳраманд этиш, ўсиб келаётган авлодни буюк аллома меросига эҳтиром руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1999 йил 6 январдаги қарори асосида ташкил этилган Ибн Сино жамоат фонди давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бу йўналишда кенг қамровли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда Абу Али ибн Синонинг ҳаёти, фаолияти, илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, алломанинг бизга номаълум бўлган асарларини излаб топиш ва уларни тадқиқ этиш, мамлакатимизда шаклланган тиббий-илмий мактаблар эришаётган ютуқларни жаҳон миқёсида оммалаштириш, ўсиб келаётган ёшларимизни миллий қадриятларимизга ва аждодлар меросига эҳтиром руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

– Бугунги кунда бутун дунёда Ибн Сино илмий меросига эътибор кучайиб бораётир, – дейди Ибн Сино жамоат фонди бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Нозим Маҳмудов.– Хусусан, мамлакатимиз олимлари ва ёш тадқиқотчилар ҳам бу борада кенг қамровли изланишлар олиб бормоқда. Ушбу илмий лойиҳаларни оммалаштириш, янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида анъанавий тарзда Ибн Сино халқаро ўқишлари ташкил этилмоқда. Ибн Сино мероси ва унинг асарларида акс этган соғлом турмуш тамойилларига бағишланган илмий-услубий тадбирлар ҳам мутахассислар ва жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Алломанинг бизга номаълум асарларини излаб топиш ва уларни халқимизга етказиш борасида амалга оширилаётган халқаро алоқаларимиз ҳам ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида хорижий мамлакатларда сақланаётган Ибн Сино қаламига мансуб бир қатор асарлар юртимизга олиб келинди. Уларни ўқувчиларга тақдим этиш борасида зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда Ибн Сино илмий мероси ва ундан замонавий тиббиётда фойдаланишнинг аҳамияти, Ибн Сино асарларида таълим-тарбия масалалари, юртимизда алломанинг илмий меросини ўрганиш, уни жаҳонга янада кенгроқ тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро алоқалар самараларига оид мавзуларда маърузалар тингланди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди