Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Оҳангарон туманида Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Тошкент вилояти бўлими томонидан ташкиллаштирилган “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тўғрисида”ги 748-сонли Қарори иловасининг 19-банди, яъни норигонлар уйлари ва муассасаларида “Мен жамиятнинг тўлақонли аъзосиман” мавзусида тадбирлар ўтказиш ҳамда сайлов жараёнида фуқароларнинг фаоллигини оширишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Норигонлар жамиятининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Й. Ёкубжонов, Ўзбекистон Норигонлар жамиятининг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахслар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 60 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан сайлов қоидалари, фуқаролик жамияти институтлари қонунчилигининг изчил ва тизимли демократлаштирилиши, эркинлаштирилиши натижасида юртимизда сайловларга очиқлик, ошкоралик сингари демократик стандартларга мос ҳолда тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда васийликка олинган шахсларнинг бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштироки, уларнинг сайлов ҳуқуқлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди