Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йилда 3-декабрни “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилиниши ногиронларнинг жамият ҳаётидаги интеграциялашувини бошлаб берди.
Бу кун ногиронлар ва уларнинг жамоат ташкилотларига давлат органлари, қолаверса бутун жамият томонидан яна бир бор эътибор қаратилишига асосли сабаб ва имконият беради. Мазкур сана ногиронлар жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида янада фаолроқ иштирок этиши бутун жамиятимизнинг юксалишига ижобий таъсир кўрсатишини англаб олишга ёрдам беради. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашда барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамкорликка чақириб қолади.
Шу муносабат билан, Ассоциация барча имконияти чекланган инсонларни ва уларнинг жамоат ташкилотларини 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан чин дилдан табриклайди.