Масалалар ва муаммолар юзасидан ариза, шикоят ёки таклифлар билан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири виртуал қабулхонасига - pm.gov.uz портали орқали мурожаат йўллаш имкони яратилди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Интернет тармоғидаги виртуал қабулхонаси тест режимида ишга тушди.

Ушбу виртуал қабулхона жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига юборилаётган мурожаатлардаги масалаларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлил этиб, ҳал этилишини таъминлашга қаратилган ишларни тубдан такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини 3 хил усулда: (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нарҳи бўйича ҳақ олинади), мурожаат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юбориш мумкин.

Ҳар бир мурожаат рўйхатга олинади ва ижрога юборилиб, назоратга олинади. Барча юборилган мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади, таклифлар эса тегишли вазирлик ва идораларнинг фаолиятида эътиборга олинади.

Мурожаат юборган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди