Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Абдулла Қодирий номидаги дам олиш боғида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотираси, Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ҳеч ким меҳр-мурувват ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида жисмоний имконияти чекланган инсонлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – жисмоний имконияти чекланган инсонлар орасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амалий исботини намоён этиш, мустақиллигимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, улар орасида тотувлик, шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, вазирликлар, жамоат ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, жисмоний имконияти чекланган инсонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб, унинг раҳнамолигида мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганлиги ва ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилинганлиги, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этиб ўтдилар. Сўзга чиққанлар томонидан аҳоли, жумладан жисмоний имконияти чекланган инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган турли спорт мусобақалари ва улар бандлигини таъминлашга қаратилган бўш иш ўриналари ярмаркаларининг ташкил этилиши давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларининг янада мустаҳкамланиб келаётганлиги сифатида баҳоланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан ногиронлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси, ногирон ҳунарманд усталар томонидан ясалган маҳсулотларнинг намойишлари ташкил этилди.

Тадбирда спортнинг 6 та йўналиши бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мусобақа доирасида ташкил этилган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаларининг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача файз бахш этди.   

Ўзбекистон нодавлат нотижорат
ташкилотлари миллий ассоциацияси

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди