Жорий йилнинг 13 июлидан республикамизнинг барча ҳудудларида “Ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор ривожланиш кафолати” мавзуидаги тадбирларнинг ташкил этилиши бошланди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиялари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, ЎзННТМА ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудуддаги долзарб ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиялари, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига методик ёрдам кўрсатишдан иборат.

Тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари вакиллари, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ва фаоллари иштирок этди (ҳар бир вилоятда 100 дан ортиқ киши).

Тадбирда маърузачилар томонидан мамлакатимизнинг мустақиллиги даврида босқичма-босқич ва изчиллик билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланиши, меҳнат ва иқтисодий фаолиятни эркин танлаш имкониятининг кенгайиши, давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокининг кучайиши ҳамда тинчлик, тотувлик ва барқарор ривожланиш манбаи бўлмиш ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-инсонпарварлик соҳасида амалга ошириш лозим бўлган вазифаларни янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик муносабати билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ташкил этилаётган қўшимча 7- ва 8- давлат гранти танловларининг устувор йўналиши ва мавзуси бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Ҳафта мобайнида ушбу тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси (13 июль), Хоразм, Наманган (14 июль), Бухоро, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида (15 июль) ўтказилди.

 

 ЎзННТМА ахборот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди