Хоразмда Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлашда аҳоли фаоллиги ва фуқаролик институтларининг ўрни ва роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида табиат мусаффолигини таъминлаш, яшил иқтисодиётни жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

– Мамлакатимизда маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик ҳолатни соғломлаштиришда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Камолбек Жуманиёзов. – Бу борада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, атроф-муҳит соҳасидаги қонунлар ижроси ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

манба: http://uza.uz/

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Март 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди