Қашқадарё вилоятида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Парламент комиссияси раиси А.Х.Саидов, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоятда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Маърузаларда таъкидлаганидек, томонидан мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад сифатида белгиланиб олинди. фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳамда жамият ишларидаги иштирокига кенг йўл очилди. Шу асосда ўтган даврда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини кучайтириш орқали фуқароларнинг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилганлигига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Парламент комиссияси раиси Акмал Холматович Саидов сўзга чиқиб, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. 2016 йилда Жамоат фонди маблағларини тақсимлашнинг асосий йўналишлари ва эълон қилинган давлат грантлари тўғрисида, нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошиб бораётганлиги ва бундай имкониятдан нодавлат нотижорат ташкилотлар кенг фойдалана олишлари учун жамоат комиссияси янада фаолроқ ишлаши кераклигини айтиб ўтди.
Давра сухбатида вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар олишди.
манба: http://qashqadaryo.adliya.uz/