Жорий йилнинг 16 май кунидан вилоятлар бўйлаб “Ҳудудий ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмалари, ЎзННТМА Ресурс марказлари, Адлия, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия, Меҳнат, Ўрта-махсус касб-таълим бошқармалари, Давлат солиқ бошқармалари ходимлари ва фаол ННТ ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирларда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грант танловларининг аҳамияти ва йўналишлари, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг аҳамиятли масалалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги қўшимча ва янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2016 йил эълон қилинган 1-2 танлов якунлари бўйича ғолиб бўлган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат грант сертификатлари топширилди.

 

Тадбирларда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Семинар иштирокчилари томонидан турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди