Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди «Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.
Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:
1.Ўсиб келаётган авлодда ота-онани, катталарниҳурматлаш, кичикларга ғамҳўрлик қилиш, меҳрибонлик ва инсонийлик, меҳр-шафқат вабағрикенглик, Ватани ва халқига садоқат каби юксак аҳлоқий сифатларни шакллантириш;
2.Кекса ёшдаги шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида кўнгиллилар (волонтерлик) фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, кексаларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига ёшларни кенг жалб қилиш;
3.Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини, фуқаролик онгини юксалтириш, уларнинг мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
4.Ёшларнинг туғилиб ўсган ўз ўлкаси тарихи, маданияти ва меъморий обидалар ҳақидаги билимларини бойитиш, шу жумладан махсус клублар фаолиятини ташкил этиш, экскурсиялар ўтказиш, ахборот материаллари, буклетлар, стендларни чоп этиш ва тарқатиш орқали бойитиш;
5.Ўсиб келаётган авлодда китоб ўқишга бўлган қизиқишни ривожлантириш, адабий дидни шакллантириш, китобга муҳаббат ва эҳтиёткор муносабатни тарбиялаш, ёшларда ўқишга бўлган интилишни ошириш, кундалик ҳаётда китоб ўқишнинг амалий қадрини очиб бериш;
6.Техник йўналишдаги касб-ҳунарлар нуфузини ошириш, ёшларда муҳандислик билимини эгаллаш, танланган мутахассислик бўйича юқори малака олишга бўлган интилишни шакллантириш;
7.Ёш авлодни фан ва санъатга қизиқтириш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларнинг республика ва халқаро танловлар, олимпиадалар ва мусобақалардаги иштирокини ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга оширишини рағбатлантириш;
8.Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи принципларини мустаҳкамлаш, жисмоний маданият ва спортни оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодни алкоголизм, гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, паст сифатли “оммавий маданиятнинг” салбий таъсирлари, таҳдидларидан асраш;
9.Ёшларда соғлом ва обод оилани барпо этишга интилишни шакллантириш, уларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимларини ошириш, оилада ижтимоий-психологик муаммоларнинг, эрта никоҳлар ва ажралишларнинг олдини олиш, ёшларнинг онгига тўй маросимларини ортиқча ҳашаматсиз ва ҳаддан ортиқ исрофгарчиликсиз ўтказишнинг муҳимлигини сингдириш;
10.Ёшларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, айниқса, қишлоқларда оилавий бизнесни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
11.Имконияти чекланган болаларни ижтимоий мослаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни спорт турларига, фан ва санъатга қизиқтириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
12.Ёшларда Ватанга чуқур муҳаббат, қуролли кучларимиздан фахрланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат ҳисларини тарбиялаш мақсадида таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида ва маҳаллаларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни фаоллаштириш;
13.Жойларда ёшларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари нормаларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчиликнинг, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш.
Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Давлат гранти лойиҳаси учунwww.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низом) нусҳаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусҳаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса лицензиянинг нусҳаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаларива қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант суммаси миқдори – 25 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2016 йил 10 майдан 10 июнгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва ҳужжатлар намуналари билан Жамоат фондинингwww.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.