Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди «Қонунчиликни мустаҳкамлаш, инсонларда  қонунга ҳурматни, юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш» мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

1.Ҳудудий электрон ОАВда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, принциплари ва мақсадларини очиб беришга, Бош Қонун нормалари меъёрлари ҳақидаги билимлар тарғиботига, 2011 ва 2014 йилларда унга доир қабул қилинган тузатишларнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган махсус телерадио дастурлар, роликлар тайёрлаш;

2.Жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, уларнинг, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (оддий фуқаролар, тадбиркорлар, пенсионерлар, ногиронлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари) қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида хабардорлигини янада оширишга қаратилган туркум маънавий-маърифий тадбирлар (давра суҳбатлари, семинарлар, теле- ва радио дастурлар, матбуот ва Интернет тармоғидаги мақолалар) ўтказиш;

3.Ҳудудий электрон ва босма ОАВда барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонун ва ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини, турли соҳалар (йўл ҳаракати қоидалари, шаҳарсозлик нормалари, коммунал ва йўл хўжалиги, қўшнилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ва бошқалар)да қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик фактларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши муҳитини шакллантиришга қаратилган материаллар тайёрлаш;

4.Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни аҳолига тушунтириш мақсадида телевидение, радио, босма нашрлар, Интернет тармоғида махсус рукнлар тайёрлаш;

5.Шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд ҳуқуқий механизмлари ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга, уларда амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида доирасида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билими, малакалари, кўникмалари ва тайёргарлигини шакллантиришга қаратилган мавзуга оид телерадио дастурлар, мақолалар тайёрлаш;

6.Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайланган депутатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлари, жойларда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун уларнинг ваколатларидан фойдаланиш имкониятлари билан аҳолини  таништириш бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

7.Ҳудудий ОАВда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, уни амалиётда қўллаш механизмлари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;

8.Қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши бўйича республикада олиб борилаётган ишлар (таклиф этилаётган янги нормаларнинг, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш механизмларининг аҳамияти) ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

9.«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг ижро этилиши борасида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларининг жамоатчилик ўртасидаги муҳокамаларини ўтказишга кўмаклашиш;

10.Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, ҳуқуқий билимларнинг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

1.ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2.www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3.Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусҳаси;

4.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси;

5.Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси тақдим этилади.

6.Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ва қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн.сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 10 майдан 10 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди