Жорий йилнинг 23–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ННТлари  IV-Миллий форумининг худудий  босқичлари бўлиб ўтди.

Форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Форумнинг худудий ва республика босқичларини ўтказиш учун ташкил этилган республика Ташкилий  қўмитасининг аъзолари,  Коракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шахар Кенгашлари хузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг раислари ва аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари,  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси рахбарлари ва масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари,  вилоятлар хокимларининг ўринбосарлари, адлия,Олий ва ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, табиатни мухофаза қилиш худудий  бошқармаларининг мутасаддилари, ЎзННТМА Ресурс марказлари раҳбарлари, фаол ва ташаббускор ННТ, бошқа хамкор  ташкилотлар хамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. (Жами: 2000 дан зиёд киши). Ўтказилган тадбирларда иштирок этганларнинг 1500 нафардан ортиғи худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатган, грант танловларида фаол иштирок этган хамда давлат органлари ва  фуқаролик институтлари ўртасидаги  ижтимоий шерикни янада мустахкамлашга салмоқли хисса қўшган  ННТларнинг рахбарлари ва фаолларидан иборат бўлди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV-Миллий Форумининг ҳудудий босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари ҳузурида тузилган бўлиб, мазкур гурухлар йиғилишлари жорий йилнинг 20-21-22 ноябрь кунлари барча жойларда ўтказилди. Форумнинг худудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида вилоят хокимларининг тегишли фармойишлари, режа-топшириқлари қабул қилинди хамда тасдиқланди.

Таъкидлаш лозимки, Форум худудий  босқичларини ўтказиш учун ажратилган  заллар талаб даражасида ташкил этилиб, иситиш тизими, ёруғлик даражаси, электр энергияси таъминоти ва бошқа ташкилий техник масалалар ижобий хал этилди. Шунингдек, биноларнинг фойе қисмини ННТларнинг фото кўргазмалари билан жихозлаш, тадбиркорлик субъекти вакиллари хамда хунармандларнинг  ярмаркаларини ташкил этишда вилоят хокимликларининг яқиндан амалий ёрдамлари кўрсатилди.

Ҳамкор ташкилотларнинг логотиплари туширилган “Ўзбекистон ННТлари IV-Миллий форуми”нинг худудийбосқичи баннерлари президиум ортига хамда ажратилган залларнинг  киравериш қисмларига жойлаштирилди.

Мазкур форумнинг худудий босқичлари “Дахлдорлик хисси билан Ватан равнақи сари” шиори остида ўтказилди.  

Форум худудий босқичларининг  тантанали  очилиши қисминиФуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинма раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари,вакиллик хокимияти  ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари хамда ЎзННТМА вакиллари кириш сўзлари билан очиб бердилар.

Шу билан бирга, дастурга мувофиқ Форум худудий босқичи доирасида асосий йўналишлар (ёшлар, аёллар, экология ва ижтимоий-гуманитар)гурухларга бўлинган холда давра суҳбатлари ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатларида қуйдагилар муҳокама этилди:

Биринчидан, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури, ҳудудий комплекс чора-тадбирлар ва бошқа давлат хамда махаллий дастурларда ННТларнинг иштироки, улар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва ННТларнинг иштирокини янада кенгайтириш борасида таклифлар ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс чора-тадбирлар дастурига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси хамда  махаллий вакиллик органларидаги  Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси иш режаларига, шунингдек, ЎзННТМА фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Учинчидан, ҳар бир ишчи гуруҳи кўринишидаги давра суҳбатлари якунлари бўйича масъул этиб бириктирилган ташкилотлар ННТ ва давлат органларининг ўзаро ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий дастур лойиҳаларига иштирокчиларнинг таклиф ва тавсияларини умумлаштириб, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмасига жорий йилнинг 2 декабрь кунига қадар тақдим этишга келишилди.

Форум худудий босқичларининг ёпилиш маросимларида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси ва грант танловлари ғолиблари (фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ННТлар), “Ҳунарманд” уюшмаси ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этилади.

Форумда сўзга чиққан фаоллар Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш борасида жамоат бирлашмаларининг ташкилий ва маънавий-интеллектуал ресурсларини бирлаштиришда алоҳида аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Форум натижаларига кўра, иштирокчилар ушбу ўтказилган тадбирлар хуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларида ННТларнинг роли ва ўрнининг янада мустаҳкамланишида уларнинг амалий аҳамияти юқори бўлганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бўлиб ўтган тадбирларда энг фаол ННТларнинг вакилларига вилоят хокимлиги хамда хомий ташкилотлар томонидан таъсис этилган  совғалар, ташаккурномалар хамда Фахрий Ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Форум иши ОАВларида кенг ёритилди. Хусусан ҳудудий газета ва интернет саҳифаларда ушбу мавзуга оид алохида рукнлар ташкил этилиб,  мақолалар чоп этилди хамда махаллий телевидение орқали махсус кўрсатувлар эфирга узатилди.

Тадбирлар якунида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV-Миллий Форумининг республика босқичига иштирокчиларбелгилаб олинди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Февраль 2021
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди