Пойтахтимизда “Дахлдорлик ҳисси билан Ватан равнақи сари” шиори остида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV  Миллий форуми ўз ишини бошлади.

 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари, жамият, халқ учун хизмат қилишни ўз олдига мақсад қўйган ташаббускорлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб вазифалари ечимида ўз ўрнини аниқлаш, давлат органлари билан ҳамкорлик, лойиҳаларнинг самарадорлиги ва манзиллилигини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.

Бунга асос бор, албатта. 2012-2014 йилларда ўтказилган форум якунларига кўра, ННТ, давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг 700 дан зиёд таклиф умумлаштирилган ҳолда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли дастурларида ўз аксини топди. Јолаверса, жойлардаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий долзарб масалаларни ҳал этишда ҳамкорликни ўрнатувчи 600 дан ортиқ келишув ва меморандум имзоланди. Шу билан бирга, ўтказилган форумлар доирасида баркамол авлодни тарбиялаш, аёллар фаоллигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига манзилли кўмак кўрсатиш каби тадбирларни молиялаштиришни кўзда тутувчи 1200 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондига тақдим этилди. Рақамлар залворли. Уларнинг ҳар бири замирида ННТ нинг жамият ҳаётидаги катта ташаббускор кучга айланиб бораётгани, унинг сафида ўзининг, атрофидагиларнинг тақдирига, ҳаётига бефарқ бўлмаган инсонларнинг жонли сайъ-ҳаракатлари намоён. Жумладан, бу йилги форум давомида кўп бора таъкидланганидек, айнан давлат томонидан яратилаётган қулай шароитлар, берилаётган имтиёз ва имкониятлар ушбу фуқаролик институтларининг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги фаол иштирокини кучайтирмоқда.

– Бугунги кунда мамлакатимизда 530 та ННТ айнан аёллар ва оилалар масалалари билан шуҚулланади, – дейди ¤збекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова. – Бу жуда ҳам катта куч. Ижтимоий ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларимизнинг самарадорлиги юқори. Аммо, қилиниши лозим бўлган ишларимиз ҳам талайгина. Айниқса, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига кириб бориш, ҳамкор ташкилотларимиз орқали ҳар бир аёлга, ҳар бир хонадонга кўприк қуриш – бу маънавий кўприк бўладими, бу ижтимоий кўмак бўладими, буни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Боиси, Президентимиз томонидан 2016 йилнинг Соғлом она – соғлом бола йили деб эълон қилиниши бизнинг олдимизга ҳам катта масъулият юклайдики, бу ўринда ННТ ва хотин-қизлар қўмиталари елкама-елка туриб хизмат қилиши лозим. 

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари жамиятда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда. Улар аҳоли барча қатлами вакиллари салоҳиятини юзага чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун шароитлар яратмоқда. ¤з навбатида ННТ нинг молиявий мустаҳкамлигини ошириш, улар амалга ошираётган лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи манбаларни янада кенгайтириш, аниқроҚи, уларнинг иқтисодий эркинлигини кучайтириш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этаётгани сабабли, бу йилги форум кун тартибида атрофлича ўрганилди. Жумладан, форум ташкилотчиларидан бири Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайховнинг таъкидлашича, ННТ ўз фаолият кўлами билан бизнес субъекти сифатида иш олиб борар экан, унинг бизнес режаси, ижтимоий масъулияти ҳам юксак бўлиши лозим. Боиси, улар жойларда ижтимоий тадбиркорликни амалга оширади. Фонднинг ижтимоий буюртмаси орқали аҳолининг турли қатламларига ўз хизматларини кўрсатади. Миллий қонунчиликда бу жараён тўлалигича қамраб олинган. Асосийси, уларнинг жойлардаги фаолияти ҳам жонли, амалий лойиҳалар ва ишланмаларга бой бўлишидир. 

Мамлакатимизда охирги уч йилликда ННТнинг сони қарийб 1,5 мартага ошди, бугунги кунда 8277 тани ташкил этяпти. Улар баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришдаги комплекс масалаларни ҳал этишда давлат бошқаруви органларининг ишончли  ҳамкорларига айланишди. Форум давомида ана шу ижтимоий ҳамкорликни янада кучатириш ва янгидан янги йўналишларни излаш масаласи гуруҳларга бўлинган ҳолда муҳокама этилди.

– Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари нафақат турли йўналишларда Қоя ва ташаббусларини ҳаётга татбиқ этаяпти, балки қонун ҳужжатлари, давлат ва мамлакат ҳамда жамиятни ривожлантириш дастурларини қабул қилишда қатнашмоқда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ҳам амалга ошираётир, – дейди Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раиси Инқилоб Юсупова. – Биргина бизнинг ташкилотимиз мисолида айтадиган бўлсам, вилоятлардаги бўлинмаларимиз орқали ҳам давлат дастури ижросини таъминлаш масалаларида ҳам ташкилотчи ҳам назоратчи сифатида фаол қатнашиб келяпмиз. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида Ногирон болалари бор оилаларни қўллаб-қувватлаш марказини ташкил этдик. Бу хилдаги марказлар республикамизнинг барча ҳудудларида иш олиб бориши режалаштирилган. Айниқса, Президентимиз томонидан янги йилга СоҚлом она – соҚлом бола деб ном берилиши бизнинг масъулиятимизни икки ҳисса кучайтиради. Эндиликда бу борадаги фаолиятимизни ҳам янада такомиллаштириб, нафақат ижтимоий ҳимоя қилиш орқали, балки психолог, педагог, травматолог каби малакали мутахассисларнинг доимий маслаҳатлари ва кўрикларини ташкил этишга интиляпмиз. Токи, улар ҳам ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилиб, унда яшасин, меҳнат қилсин, орзу-ҳавасларини рўёбга чиқарсин.

Айтиш мумкинки, Нодавлат нотижорат ташкилотлари IV  Миллий форуми ранг-баранг тадбирларни қамраб олди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда «Фуқаролик жамиятини барпо этиш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ННТнинг роли ва ўрни», «Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш», «»Жойларда ижтимоий-гуманитар масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг кўнгилли ва хайрия фаолиятини ривожлантириш» каби долзарб масалалар атрофида фикр-мулоҳаза юритдилар. Янги қонунларга малакали мутахассислар томонидан шарҳ берилди. Амалдаги муаммолар ва уларнинг самарали ечими аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

— 2002 йилдан буён фаолият кўрсатаётган ташкилотимиз оилавий тадбиркорликка асосланган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги фуқароларга кўмаклашиб келаяпти, — деди Бухоро вилоятидаги “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Воҳид Ниёзов. — Улар учун ушбу йўналишда ўқув семинарлар ўтказамиз, маслаҳат хизматлари кўрсатамиз. Ушбу форум ННТ ўртасида фикр, тажриба алмашишда алоҳида ўрин тутади. У биз, фуқаролик сектори вакилларига долзарб ижтимоий вазифаларни бажаришда давлат органлари билан ҳамкорлик самараларини ошириш масалаларини муҳокама қилиш имконини беради. Бугунги конференцияда давлат органлари билан янги алоқаларни йўлга қўйдик, маълумотларни асл манбадан олдик. Айниқса, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини экспертлар билан биргаликда кўриб чиққанимиз анча фойдали бўлди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий рўёбида ННТ фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқдик.

Бугун Форум доирасида фотокўргазма ва хайрия ярмаркалари бўлиб ўтмоқда. Ўудудлардаги энг фаол ташкилотларга фахрий ёрлиқлар топшириш режалаштирилган. Ўудудий ташкилотлар фаолиятини комплекс қўллаб-қувватлаш, ижтимоий шериклик институтини янада ривожлантириш мақсадида тадбир давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ННТ ўртасида қатор меморандум ҳамда келишувлар имзоланади.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV Миллий форуми фуқаролик жамияти институтлари фаоллиги ортиб бораётгани, соҳа вакилларининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси юксалаётганини кўрсатмоқда. Унинг доирасида жамоат ташкилотлари, давлат тузилмалари вакиллари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ННТ ўртасидаги ижтимоий шерикликни, энг аввало, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахлдор соҳаларда мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этишди, биргаликда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда шакллари аниқлаб олинди.

Мунисхон КАРИМОВА,

«Жамият» мухбири

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Март 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди