ЎзННТМА қошида ногиронлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи ва ННТлар ҳаракатларини бирлаштирувчи

МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ

НИЗОМИ 

I. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу низом ЎзННТМА қошида фаолият олиб борувчи Ногиронлар манфаатлари йўлида фаолият олиб борувчи ННТлар ҳаракатларини мувофиклаштирувчи (кейинчалик КЕНГАШ деб номланувчи) Маслаҳат Кенгаши фаолиятини ташкил қилиш мақсадида ишлаб чиқилди.  

1.2. КЕНГАШ Ўзбекистон Республикасининг айнан ногиронлар масалалалари бўйича ижтимоий йўналишдаги сиёсатининг ишлаб чиқилишида ва унинг амалга ошишида кўмаклашувчи маслаҳат ва жамоат органи ҳисобланади.

1.3. КЕНГАШ фаолиятининг мақсади - давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий сиёсат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида ижтимоий ҳамкорлик масалалари юзасидан кўмаклашиш.

1.4. КЕНГАШ ЎзННТМА орқали, ўз вазифаларидан келиб чиққан холда Ўзбекистон ҳудудида ва шу билан бирга ундан ташқарида фаолият олиб борувчи тегишли ташкилотлар, бирлашмалар билан ҳамкорлик килиш ҳуқуқига эга.

1.5. КЕНГАШ қарорларни қабул қилишда, ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда кунгиллилик ва ўзини ўзи бошқариш тамойилларига асосланади.

1.6. КЕНГАШ ўз фаолиятида ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ЎзННТМА Устави, Этика кодекси ва ушбу НИЗОМдан асос сифатида фойдаланади.  

II. КЕНГАШ вазифалари

2.1. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи ва ижрочи органларига киритиш учун норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳалари юзасидан таклифларини ишлаб чиқиш.

2.2. БМТнинг "Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси Парламенти томонидан ратификация қилиниши жараёнида кўмаклашиш ҳамда Конвенция ратификация қилинганидан сўнг унинг амалдаги ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

2.3. ЎзННТМАнинг ижтимоий-гуманитар йўналиши фаолиятини янада яхшилаш ва такоминлаштириш юзасидан таклифлар ҳамда маслаҳатлар ишлаб чиқиш.

2.4. Ижтимоий йўналишдаги сиёсат ва унинг ижро механизмини такоминлаштириш ҳамда ННТлар ва давлат органлари ўртасида бўладиган ижтимоий ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2.5. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат доирасида ҳуқуқий билим ва кўникмаларни тарқатишда ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда кўмаклашиш.

2.6. Ўзбекистонда яшовчи ногиронлар ҳаёт фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилишда ҳамда амалга оширишда ногиронлар билан ишловчи ННТлар фаолиятини координация қилиш.

2.7. КЕНГАШ ЎзННТМА орқали ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қонун таклифларини ишлаб чиқишда давлат ва жамоатчилик ташкилотларига ўз номзодларини кўрсатиши мумкин.

2.8. Ногиронлар жамоат бирлашмалари қарашларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларни ижтимоий химоя қилиш билан боғлик давлат сиёсатини янада такоминлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.  

III. КЕНГАШ ваколати

КЕНГАШ ўз фаолияти давомида:

3.1. Белгиланган вазифаларни бажаришда ЎзННТМАнинг ахборот ва техник базасидан фойдаланади.

3.2. Давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади ва жамоатчилик назоратини амалга оширади. Шу билан бирга таҳлилий ва информацион материаллар, норматив-ҳуқуқий далолатномалар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлайди ва ЎзННТМА раҳбариятига танишиб чиқиш учун киритади.

3.3. Зарурият тўғилганда КЕНГАШ йиғилишларига давлат органлари, ишбилармонлар гуруҳи, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади.

3.4. Ўз аъзоларининг касбий таълим бериш ва бўш иш ўринларини яратиш бўйича, шу билан бирга уларнинг ишлаб чиқариш ва ҳужалик ишлари бўйича олиб бораётган фаолиятини назорат қилади.

3.5. КЕНГАШ Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ЎзННТМА Низомига зид бўлмаган бошқа ваколатларга ҳам эгадир.

IV. КЕНГАШ аъзолари

4.1. КЕНГАШ таркибига ногиронлар жамоат ташкилотлари вакиллари-ЎзННТМА аъзолари, шунингдек бошқа ногиронлар ва уларнинг оила аъзолари билан ишловчи жамоат ва давлат ташкилотлари, касаба уюшмалари, бизнес-тармоқ вакиллари кириши мумкин.

4.2. Ҳар бир КЕНГАШ вакили битта овоз бериш ҳуқуқига эга. Ногиронлар жамоат ташкилотлари шўба корхоналари КЕНГАШ вакиллигига номзод учун бирга ўз вакилини кўрсатади.

4.3. КЕНГАШнинг шахсий таркиби КЕНГАШ аъзолари тавсиясига кўра ЎзННТМА раиси томонидан тасдиқланади.

4.4. КЕНГАШ таркибига аъзолик қабули КЕНГАШ йиғилишида амалга оширилади. КЕНГАШ аъзолари фаолияти беминнатлик асосида амалга оширилади.

4.5. КЕНГАШ аъзолари КЕНГАШ фолиятида иштирок этишга мажбурдирлар. КЕНГАШнинг бир йиллик фаолиятида иштирок этмаган КЕНГАШ аъзоси КЕНГАШ қарорига кўра КЕНГАШ таркибидан чиқарилиши мумкин.

4.6. Кенгаш аъзолари:

- КЕНГАШнинг барча органларига сайлаш ва сайланиш;

- КЕНГАШнинг барча органларига мурожаат қилиш;

- КЕНГАШнинг барча сайланма органларига ўз вакилларини йўналтириш;

- КЕНГАШ фаолиятига алоқадор зарур маълумотларни олиш;

- ҳуқуқий ва иқтисодий йўналишда маслаҳат олиш;

- КЕНГАШда муҳокама этилаётган масалалар ва уларнинг ечимини аниқлашга тегишли жараёнда иштирок этиш;

- КЕНГАШ қарорининг бажарилишида кумаклашиш;

- КЕНГАШ қарорини бажариш;

- КЕНГАШ ва Секретариат қарорларига кўра ёзма равишда ўзининг аниқ фикрларини тақдим этиш ҳуқуқларига эгадирлар.

4.7. КЕНГАШ аъзолари:  

- КЕНГАШ вакиллари овоз берган қарорларни бажаришга;

- КЕНГАШга зарар келтирадиган ҳаракатларни амалга оширмасликка;

- КЕНГАШ фаолиятига оид маҳфий маълумотларни тарқатмасликка мажбурдирлар.

V. КЕНГАШ раҳбарияти

5.1. КЕНГАШ раҳбарияти Координатор ва Сокоординаторлардан иборат.

5.2. Координатор Ў3ННТМА Кенгаши раиси томонидан тайинланади.

5.3. Сокоординатор КЕНГАШнинг имконияти чекланган (ногирон) аъзолари ичидан бири, бир йил муддатга сайланади.

5.4. Координатор Сокоординатор билан биргаликда:

- КЕНГАШ ва Секретариат фолиятини бошқарадилар;

- КЕНГАШнинг асосий фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашади;

- КЕНГАШ йиғилишларини олиб боришади;

- КЕНГАШнинг давлат ва бошқа тегишли органлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишларида КЕНГАШ номидан иштирок этишади;

- КЕНГАШ йиғилишини, унинг ўтказилиш санасини аниқлашади ва унда куриладиган масалаларни белгилашади.

- КЕНГАШ томоидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

- КЕНГАШга ҳисобот беради.

VI. КЕНГАШ фаолиятини ташкил этиш

6.1. КЕНГАШнинг доимий фаолиятини таминлаш учун КЕНГАШ аъзолари ичидан ишчи груҳи тузилади (Секретариат). Ишчи гуруҳини масъул секретар бошқаришади.

6.3. Секретариат КЕНГАШ аъзоларидан ариза ва таклифларни қабул қилади ва КЕНГАШ йиғилиши учун материаллар тайёрлайди, КЕНГАШ аъзолари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини таъминлайди.

6.4. КЕНГАШ ва Секретариат ишини самарали ташкил этиш мақсадида мутаҳассислар, экспертлар ва консультантлар таклиф қилиниши мумкин. 6.5. Секретариат ўз фаолиятина ЎзННТМА моддий техник базасидан фойдаланади.

VII. КЕНГАШ йиғилиши

7.1. КЕНГАШ йиғилиши зарурият тўғилганда йилига икки маротада ўтказилади. КЕНГАШ йиғилиши кун тартибини Координатор томонидан, санасини ва вақтини аниқ кўрсатган ҳолда, КЕНГАШ аъзоларига унинг ўтказилишидан 3 кун олдин, кечиктирмаган ҳолда тақдим этилади.

7.2. КЕНГАШ йиғилиши кўйидаги тамойилларга асосан ўтказилади:

- Қонунийлик, жамоат этикаси нормаларига риоя қилиш;

- Қарор қабул қилиш жараёнида бахс-мунозарага кенг имконият бериш:

- Қарор қабул қилишда аниқлик ва шаффофлик;

- Камчилик фикрини ҳурмат килиш;

- Асослилик, объективлик, кунгиллилик.

7.3. КЕНГАШнинг ҳар бир аъзоси овоз бериш жараёнида бир овозга эга.

7.4. КЕНГАШ йиғилишида унинг аъзоларидан учдан икки қисми иштирок этсагина йиғилиш ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади.

7.5. КЕНГАШ йиғилиши очиқ ва ёпиқ куринишда ўтказилиши мумкин. КЕНГАШнинг ёпиқ йиғилишида фақат унинг аъзоларигина иштирок этади.

7.6. КЕНГАШ ўз фаолиятини КЕНГАШ йиғилишида қабул қилинган ва ЎзННТМА раиси томонидан тасдиқланган иш режа бўйича олиб боради.

7.7. КЕНГАШ йиғилиши давомида баённома ёзиб борилади ва йиғилиш кунидан бошлаб беш кун ичида Координатор томонидан барча КЕНГАШ аъзоларига юборилади.

VIII. КЕНГАШ карори

8.1. Ҳар бир КЕНГАШ йиғилиши сўнгида таклиф характерига эга қарор қабул қилинади.

8.2. КЕНГАШ қарори оддий купчилик овози билан қабул қилинади.

8.3. КЕНГАШ қарори қабули билан рози бўлмаган КЕНГАШ аъзоси ўз фикрини ёзма равишда билдириши мумкин. Ушбу ёзма фикри КЕНГАШ йиғилишининг тегишли баённомасига илова қилинади.

8.4. КЕНГАШ қарори ва материаллари оммавий ахборот воситалари оркали эълон килиниши мумкин.

IX. НИЗОМга ўзгартириш ва қушимчалар киритиш тартиби

9.1. КЕНГАШ аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган ҳолатда ушбу НИЗОМга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш КЕНГАШ йиғилишида қабул қилинади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди