ЎзННТМАга қандай аъзо бўлиш мумкин?

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлиш жуда оддий.

Агар сизнинг нодавлат нотижорат ташкилотингиз (ННТ) Ўзбекистон Республикаси адлия органларидан белгиланган тартибда  давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса ЎзННТМАга аъзоликка кириш тўғрисида ариза билан мурожаат этинг.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аризангизни кўриб чиқиб, сизни аъзоликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва сизга ягона намунадаги аъзолик сертификати берилади.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига қабул қилиш санаси тегишли қарор қабул қилинган кундан ҳисобланади.

Агар сиз аъзоликка қабул қилингандан сўнг ННТдан бошқа ташкилотга ишга, ёки тегишлича бир ННТга ўтсангиз, меҳнат фаолиятингизни вақтинча ёхуд бутунлай тўхтатсангиз, ННТ билан алоқани узмаслик ва аъзолик бадалларини тўлаб туриш шарти билан, ЎзННТМАда аъзолигингиз сақланиб қолинади.

ЎзННТМА аъзоси:

- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясидан бепул ҳуқуқий ёрдам олиш;

- ННТингиз Уставида кўрсатилган мақсадларни бажаришида ёрдам олиш,  давлат ва жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари мавқеини янада ошириш бўйича амалга оишрилаётган кенг ислоҳотларда иштирок этиш;

- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган тадбирларида иштирок этиш, ўз фикрини эркин баён қилиш, ўз фаолиятига тааллуқли масалалар кўрилаётган мажлис, йиғилиш ёки конференцияларда шахсан иштирок этиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

- давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиш учун тавсифномалар олиш;

- ташкилотингиз интеллектуал, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларини энг зарур ва аҳамиятли дастур ва лойиҳаларни бажаришда кўмак олиш;

- ташкилотингиз моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ёрдам олиш, бошқарувингизда замонавий ва янги технологияларни жорий этиш ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиш.

Шунингдек зарурий ахборотлар билан таъминланишга эга бўласиз.

Бунинг учун Сиз ЎзННТМАга эркин равишда аъзоликка қабул қилиш тўғрисида ариза.

Аризага ташкилотингиз гувохномаси, резюмеси (ташкилот мақсад ва вазифалари, сўнги бир йил ичида қандай лойиҳаларни амалга оширгани.....), ташкилот раҳбарининг 3х4 расми ва маълумотномаси илова қилиниши лозим.

Аъзолик бадали бир йилда, бир маротаба энг кам иш хаққининг ярми тўлаб борилади.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди