Навоийда лойиҳалар ҳисоботини тайёрлаш бўйича мастер-класс ташкил этилди

Навоий шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи"да ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди ҳамкорлигида "Давлат томонидан эълон қилинаётган грант лойиҳалари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш тартиби" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари ғолиблари иштирок этиб, уларга лойиҳа бўйича ишлаш, ҳужжатлаштириш ва ҳисоботларни тайёрлаш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

Биринчи марта грант ғолиби бўлган ННТ раҳбарлари учун лойиҳа ҳисоботини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтиб берилди. Иштирокчилар реал лойиҳа мисолида ўзларини қизиқтирган саволлари ва масалалари бўйича атрофлича жавоб олдилар.

Шунингдек, семинар давомида ЎзННТМАга янги қабул қилинган аъзо ННТларга аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.


ЎзННТМА Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси