Урганч шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи"да ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Хоразм вилоят Адлия бошқармаси, “Юкслалиш” умуммиллий ҳаракати вилояти бўлинмаси ҳамкорлигида “Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби” мавзуида нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг малакасини ошириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг хуқуқий асослари, амалдаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашда жамоатчиликнинг роли ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни тўғрисида иштирокчиларга тақдимотлар асосида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатида маъруза қилган соҳа вакиллари Давлат дастурлари асосида амалга ошириладиган ҳудудий лойиҳалар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ҳам ННТлар фаол бўлишини, уларнинг жамиятда ўрни ва айтар сўзи бўлиши учун ҳамиша ўз устида ишлаши кераклигини, имкониятлардан фойдаланиб, фаолиятини ривожлантириш лозимлигини алоҳида қайд этишди.  

Билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, мавзуга доир тавсиялар ишлаб чиқилди ва фаоллар олдида турган келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти ташкилоти ва Қозоқ миллий маданий маркази Хоразм вилояти бўлимига ЎзННТМАга аъзолик гувоҳномалари топширилди.


ЎзННТМА Хоразм вилояти худудий бўлинмаси