Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари, профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилари ва ишчи-хизматчиларини оммавий жисмоний ва спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш ҳисобланади.