Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзННТМАга аъзо Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси қошида ташкил қилинган "Фарғона нурли келажак пойдевори" унитар корхонаси томонидан “Инсон қадри” мавзуида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда «Нурли келажак пойдевори» унитар корхонаси, ЎзННТМА ҳудудий бўлими ходимлари, Ўзбекистон Волонтёрлар асоссацияси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бош бошқармаси қошидаги Волонтёрлар Мактаби Мураббийлари ҳамда имконияти чекланган фуқароларнинг манфаатларини қўллаб-қувватловчи ННТ вакиллари иштирок этишди.
Семинарларда Тараққиёт стратегиясида илгари сурилган мақсад-вазифалар, улардан келиб чиқиб, келгуси йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда ННТларнинг роли ва ўрнини янада мустаҳкамлаш, имконияти чекланган фуқаролар бандлигини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, рўй бераётган ислоҳотларда имконияти чекланганларнинг фаоллигини янада ошириш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Дарслар давомида мавзулар юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар тегишли ташкилотларга тақдим этиладиган бўлди.
Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар ўртасида ўртоқлик футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.
Семинарда ўзларининг ташаббускорлиги ва фаоллигини намоён қилган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлими.