Куни кеча Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон анъанавий Таэкван-до ITF федерацияси, Ўзбекистон Карате-до (ITKF) федерацияси, Ўзбекистон Баҳодир ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сирдарё вилояти бўлимлари ҳамда Ногиронлар жамияти Сайхунобод туман бўлимига ЎзННТМАга аъзолик  гувоҳномалари  топширилди. 

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг  87 таси ЎзННТМА аъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари:

•  ЎзННТМА тавсияномаси билан ҳудудларда ташкил этилган “ННТ уйлари”дан жой олиш;

• ЎзННТМАнинг ҳуқуқий маслаҳат ва кўмагидан фойдаланиш ;

•  ЎзННТМА қошидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан эълон қилинадиган грант танловларида иштирок этиш ва грант лойиҳаларининг бажарилишида ЎзННТМА ходимлари кўмагидан фойдаланиш;

•  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш каби яна бир қатор имкониятларга эга бўладилар.

 

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими