Малака ошириш курсининг асосий мақсади: ННТлар фаолиятини тизимли, инновацион ташкил этиш, ННТлар раҳбарларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда фаоллигини ошириш, самарали иш услубларини танлаш ва натижадорликка эришиш масалалари бўйича билимлари ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Малака ошириш муддати: 2022 йил июнь ойида ташкил қилинади.

Қабул квотаси: 50 нафар ННТ раҳбарлари.

Малака ошириш курсида иштирок этиш учун талабгор ННТ раҳбарлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар nnt_kurs_2022@umail.uz электрон почтасига юборилади!

1. Ариза (иловага мувофиқ);

2. ННТ раҳбарининг маълумотномаси (объективка, иловадаги намуна шаклида);

3. ННТ раҳбари этиб сайланганлиги тўғрисидаги ҳужжатдан кўчирма;

4. ННТ раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти, ID картаси) нусхаси;

5. ННТ раҳбарининг фотосурати – 1 дона (9 х 12 ҳажмда, оқ фонда);

6. ННТ гувоҳномаси нусхаси.

Тингловчиларнинг малака ошириш курси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан қопланади.

Аризалар 2022 йил 20 майга қадар қабул қилинади.

Саралаш танлови Низоми ҳамда қўшимча маълумотлар билан ЎзННТМАнинг расмий сайти www.nntma.uz, (www.ngo.uz) ҳамда @UZNNTMA1 телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон рақамлар: (55) 503-05-13, (99) 887-30-83