Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Андижон шаҳридаги "Андажон" тантаналар саройида ҳам жамият ташкил этилганлигининг 90 йиллиги катта тантана билан нишонланди.

Байрамда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари мазкур сана муносабати билан дунёни қалб кўзи ила англаётган жамиятнинг жонкуяр аъзолари ва фаолларини, ушбу тизимда меҳнат қилаётган фидойиларини самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилашди.

Ушбу сана Фарғонада ҳам файзли дастурхон атрофида нишонланди.

Унда Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, ЎзННТМА вилоят бўлими ҳамда санъаткорлар соҳада меҳнат қиляётган заҳматкашларни табриклаб, фидокорона хизматлари учун  ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.