Бугун Урганч шаҳрида “Интербилим” аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ва ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Хоразм вилояти нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий лойиҳалари акселератори” номли грант лойиҳаси доирасида вилоятда фаолият юритаётган ННТлар ва МФЙ фаоллари учун“Лойиҳаларни бошқариш” мавзусида “workshop” ўтказилди.

Тадбирда лойиҳаларни ёзиш, бошқариш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинги ва уни назорат қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги  ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг биринчи, иккинчи давлат гранти танлови ва ижтимоий буюртаси бўйича аризаларни ёзиш ва унинг камчиликлари  аниқлаш бўйича тренерлар ва ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси томонидан зарурий тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси