Хабарингиз бор, ЎзННТМА томонидан 50 нафар ННТлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширишмоқда.

Малака ошириш давомида тингловчилар Тошкент шаҳридага фаол ННТлар фаолияти билан ҳам танишишмоқда. Куни кеча бир гуруҳ тингловчилар “Тараққиёт стратегияси” марказига ташриф буюришди.

У ерда марказ фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, аҳолига ҳуқуқий кўмак бериб келаётган “Мадад” ННТ га ҳам ташриф уюштирилди. У ерда ННТ томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш, амалий кўмак бериш борасида йўлга қўйилган ишларнинг гувоҳи бўлишди. Ўз навбатида, тингловчилар мазкур марказ раҳбари ва ходимлари билан ўзаро тажриба амлмашиш имконияга ҳам эга бўлишди.

Учрашувлар сўнггида тингловчилар “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, у ерда она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган буюк обида – Мустақиллик монументи, халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттирган мажмуа билан яқиндан танишиб, маданий хордиқ чиқардилар.