Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Жиззах вилояти худудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонун, қарор ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар киритиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида белгилаб берилган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлашга қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 - 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан белгилаб берилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан юқори ташкилотларга таклифлар киритиш” масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ҳудудлардан олинган таклифлар асосида тайёрланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қонун, қарор ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан берилган таклифларнинг таҳлилий маълумоти” муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, семинар-тренингда Ўзбекистон Республикасининг “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти иштирокчиларига етказилди.

ННТлар вакилларига юқоридаги Қарор ва Фармон ижросини таъминлаш борасида долзарб муаммолар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар киритиб бориш тўғрисида тушунчалар берилди.

 

Н. Шодмонов,

ЎзННТМА, ННТлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.