«Yuksak Saloхiyat» жамоат ташкилоти Қоракалпоғистон филиалида «Тренерлар учун тренинг» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Cеминарда аудитория билан ишлаш методикаси, гуруҳларда ишлар олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини ташкил этиш, тренингларда интерфаол ва энерджайзер усуллардан фойдаланиш сирлари халқаро тренерлар Клара Утепбергенова ва Гулнара Жапаковалар томонидан ўргатилди.
Иштирокчилар ўрганган билимлари ёрдамида ижтимоий лойиҳаларнинг презентацияларини тайёрлашди.
Ҳар бир лойиҳа тренер ва филиал ходимлари томонидан муносиб баҳоланиб, энг яхши ижтимоий лойиҳа муаллифлари сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
—Тренерлардан ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқишнинг усулларини ўзлаштириб, «Шаги добра» лойиҳасини ишлаб чиқдим. Лойиҳам орқали хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни мақсад қилганман. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди тренинг иштирокчиси Элиза Даулетбаева.
Мазкур семинар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосацияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фондининг молиявий кўмагида ўтказилди.