Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида 50 нафар ННТлар раҳбарлари Ўзбекистон Репсубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширган эди. Мазкур ўқувларни тамомлаган ННТлар раҳбарлари ЎзННТМА қошида ташкил этилган “Тренерлар штаби” аъзолигига қабул қилинди. Шу кунларда ҳудудларда ушбу штаб аъзолари билан учрашув ташкил этилмоқда.
Хусусан, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида малака ошириб келган Жиззах вилоятидаги ННТлар рахбарлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда “Тренерлар штаби” аъзоларининг келгусида қилиниши лозим бўлган ишлари хусусида фикр юритилиб, Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, жойларда ташкил этиладиган ўқувларда уларнинг иштироки масалалари бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида ҳам 2021 ва 2022 йилларда Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курсларини тамомлаган "Тренерлар штаби" аъзолари билан 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури бўйича семинар ташкил этилди. Ҳар бир тренер билан келгусидаги вазифалар белгилаб олиниб, Ҳаракатлар дастури имзоланди.