ЎзННТМА Кенгаши мажлислар залида “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси – фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда, Ассоциациянинг масъул ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мавзу юзасидан маърузалар тингланиб, ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакиллари томонидан тизимдаги мавжуд муаммолар ҳамда соҳа вакилларини янада қўллаб-қувватлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар чоғида соҳа вакиллари томонидан бир қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, “Ижтимоий буюртма бериш тартиби” ҳақида давлат органи вакилларининг аксарияти маълумотга эга эмаслигини инобатга олиб, учинчи сектор ва давлат органи вакилларининг ҳамкорлик тадбирларини ташкил этиш, “Молия йили учун ҳаражатлар сметаси” тасдиқланаётганда “ижтимоий буюртмалар учун ажратмаларни ҳаражатлар сметасига киритиш” мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда “Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси” фаоллигини ошириш ҳамда ННТлар ва ФЖ бошқа институти вакиллари томонидан ташкил этилаётган тадбирларни, намунали ННТлар фаолиятини ёритиш ва бошқа шу каби кўплаб ижобий мақсадларда фойдаланиш учун “Медиа маркази” ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ННТМАга аъзо бўлган 20 нафар ННТ раҳбарларига аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси.