Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгашида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” мазмун моҳиятини ННТларга етказиш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Тарққиёт стратегияси маркази, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари ҳамда Ассоциасиянинг ҳудудий бўлимлари ва жойлардаги ННТлар онлайн тарзда иштирок этдилар.
Давра суҳбатида мамлатимиз аҳолисининг орзу-умидлари, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимларини ўзида акс эттирган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”нинг мақсад ва вазифалари, унинг ижросини таъминлашда фуқарорлик жамияти институтлари ва ННТларнинг ўрни ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ва ННТларнинг ҳамкорлиги масалаларига батафсил тўхталиб ўтилди.
Қайд этилдики, Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги беш йилликда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини шакллантириш, улар эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, ушбу йўналишлардаги хорижий тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон шароитига мослаштириш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.
Юқоридаги вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлимларидан ҳам катта масъулият талаб этилади.
Бу борада Ассоциациянинг ҳудудий бўлимларига ННТларни Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар ижросини таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаолликка чорлаш, йўналишидан келиб чиқиб, соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда алоҳида ташаббусларни, ижодий ёндошувларни илгари суриш, ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш ҳамда давлат ижтимоий буюртмалари ва грант танловларида иштирок этиб, уларни самарали ташкил этишда услубий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Ассоциация фаолиятига оид хабарлар билан Telegram ҳамда Youtube даги расмий каналлар орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин