Наманган вилоятида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар иштирокида Наманган вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик назорати каби тадбирларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда Наманган вилоятидаги Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳини ташкил этиш ва унинг таркибини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Кенг жамоатчиликнинг таклифларидан келиб чиқиб, Наманган вилоятидаги Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби 29 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда тузилди.
—Ушбу жамоатчилик гуруҳи таркибининг 15 нафари ЎзННТМА аъзоси бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳисобланади. Бу ўз навбатида жамаотчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди. Улар томонидан Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладган лойиҳалар, қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашда, умумамн олганда инсон қадри улуғланган адолатли давлат барпо этишда янги ташабуслар илгари сурилишига ишонч билдирамиз, - дейди Икром Каримов ЎзННТМА Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари.