Бугун пойтахтимизда “Юксак салоҳият” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Ёшлар ўртасида репродуктив саломатлик ва ҳуқуқлари борасидаги билим даражасини оширишга қаратилган фаолиятни амалга оширишда давлат, ноҳукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.
Унда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакили маъруза билан иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган соҳа вакиллари репродуктив саломатлик, бехатар оналик, бехатар туғруқлар, соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, ОИВ/ОИТС ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган ишларни амалга оширишда ёшлар нималарга эътибор беришлари зарурлиги юзасидан аҳолини хабардорлигини ошириш хусусида атрофлича фикр юритилиб, ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашишди.
Мамлакатда репродуктив саломатликка боғлиқ барча масалалар борасида нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иштирок этишлари лозимлиги қайд этилди.