Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан билан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2021 йилда ажратилган грант маблағларининг манзилли сарфланишини, шунингдек, лойиҳалар самарадорлигини таъминлашдаги муҳим жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳаларида меҳнат муносабатлари, солиқ ва хисоботлар масалалари, ходимларни ижтимоий ҳимояси, меҳнатга оид қонун талаблари доирасида иш ташкил этиш борасидаги билим ва тажрибаларни мустахкамлаш, ажратилган грант маблағларининг манзилли сарфланишини, шунингдек, лойиҳалар самарадорлигини таъминлашдаги муҳим жиҳатлари юзасидан малакаларини ошириш семинарнинг асосий мақсади этиб белгиланди.
Унда грант маблағлари ҳаражатлари ва молиявий ҳисоботлари, грант лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган ходим ва мутахассислар билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш тамоиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти давомида солиқ ва меҳнат муносабатларига киришишда дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни ҳал этилиш масалалари ҳамда давлат органлари томонидан солиқ ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашга доир масалалар юзасидан соҳа вакиллари томонидан батафсил тушунчалар берилди.
Икромжон Каримов,
ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари