Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашжамоат фонди томонидан молиялаштирилган Наманган вилоят “Наманган” туризмни қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш ассоциациясининг “Инсон қадри учун”номли грант лойиҳаси доирасида “Туризмда барча учун тенг имконият ва шароитлар” мавзусида туризмни соҳасидаги давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирокида жисмоний имконияти чекланган шахсларга туризм хизматини кўрсатишни тарғиб қилишга йўналтирилган семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур семинар туризм салоҳиятини оширишда ННТларни иштирокини кенгайтириш, вилоят туристик объектларини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг янги услубларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек зиёратгоҳлар ва туризм хизмат кўрсатиш инфратузилмасида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароит ва имкониятлар юзасидан давлат органларига кўмаклашиш масалалари ҳамда давлат гранти сифатида молиялаштирилган лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари бўйича тавсиялар ва амалий кўсатмаларни муҳокама қилиш семинарнинг асосий мақсади қилиб белгиланди.
Ўзига хос ҳақиқий сайёҳликни тарғиб қилишнинг амалий кўринишида, сайёр шакилда ташкил этилган ушбу семинар иштирокчилари даставвал Наманган шаҳридан Янгиқўрғон туманининг Қораполвон қишлоғига йўл олиб, у ерда “Қораполвон бува” зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Ушбу зиёратгоҳнинг хозирги холати ва у жойда яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Зиёратгоҳ тарихи билан танишдилар.
Семинарнинг кейинги манзили Чортоқ туманининг Балиқли кўл қишлоғидаги “Сут булоқ” ва “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳлари бўлди. Такидлаш жойизки кейинги уч-тўрт йил ичида ушбу зиёратгоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита амалий маслаҳат ва кўрсатмалари билан олиб борилган ободонлаштириш ва қайта тиклаш, ушбу масканга янги хаёт бағишлаш борасидаги бунёдкорлик ишлари семинар иштирокчиларида катта таъсурот қолдирди.
Семинар доирасида “Грант лойиҳаларини амалга ошираётган ННТлар лойиҳа самарадорлигини ошириш юзасидан эътибор беришлари лозим бўлган жиҳатлар”, “Туризмда барча учун тенг имконият ва шароитлар” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан мавзуга оид масалалар бўйича билдирилган саволларига жавоблар берилди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси