Гулистон туманидаги “Аҳиллик” МФЙ биносида ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими ҳамда ЎзННТМА ҳузуридаги "Тренерлар штаби" аъзоси З. Юсуповалар томонидан "ННТларни ривожланишида ахборот, маслаҳат ва бошқа шаклда қўллаб-қувватлаш" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этишда фуқаролар, ННТлар ташаббуслари, ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан жамотачилик назоратини амалга ошириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, оилавий тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлганларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида бизнес ва уни бошлаш бўйича дастлабки билимлар берилди.
Маҳалла аҳлининг таклифларидан келиб чиқиб, банк, кредит, солиқ масалалари юзасидан қўшимча семинарлар ташкил қилиш бўйича режалар белгилаб олинди.