Айни кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларига бағишлаб "Грант лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари" номли туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

Семинарнинг навбатдагиси ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий-ахборот маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий-ахборот марказининг Наманган вилоят бўлими раҳбари Раъно Нуриддинова грант танловларида иштирок этишнинг амалий тажрибалари тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зулфия Ахмедходжаева эса грант танловлари ва ижтимоий буюртмаларда иштирок этишнинг ҳуқуқий асослари ва ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиблари бўйича батафсил тушунча берди.  

Шу билан биргаликда, лойиҳаларни ОАВларда ёритилиши, фото албомь ва видео роликларни тайёрланиши ҳамда ННТ раҳбарлари учун ташкил этилаётган малака ошириш курслари тўғрисида ҳам керакли маълумотлар берилди.

Семинар давомида иштирокчиларга зарурий тарқатма материаллар, услубий қўлланмалар тақдим этилди.

ЎзННТМА Наманган вилоят бўлинмаси.