Қарши шаҳридаги Дӯстлик уйи мажлислар залида Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари тарғиботига бағишлаб "Грант лойиҳаларида ННТларнинг фаоллигини ошириш" мавзуида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Унда ҳудуддаги ННТларга грант танловлари ва ижтимоий буюртмаларда иштирок этишнинг ҳуқуқий асослари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган биринчи давлат гранти мавзу ва йўналишлари ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлар ва лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тушунтириб ўтилди.
Семинар давомида ҳудуддаги фаол ННТ вакиллари ўз тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишди.
Хусусан, Зулхумор Жаббарова “Тадбиркор аёл” уюшмаси Ғузор тумани бўлинмаси раҳбари сифатида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун кўплаб гарнт танловларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. У ўз тажрибасини бўлишар экан, лойиҳаларни самарали давом эттириш, ҳисоботларини топшириш шаклллари ва тартиблар борасида ҳам ўз билимларини ўртоқлашди.
ЎзННТМА Қашқадарё вилоят бўлинмаси.