«Юксак Салоҳият» жамоат ташкилоти Қорақалпоғистон филиалида «ННТ молиявий бошқаруви ва барқарорлиги» мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант маблағлари эвазига ташкил этилган ушбу семинарда келгусида ННТ ташкил этиб, жамиятимиздаги айрим масалаларни ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган ёшлар, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида халқаро тренерлар томонидан ижтимоий лойиҳаларни молиявий бошқаруви ва молиявий режалаштириш, бюджетни ишлаб чиқиш, уни назорат қилиш, молиявий ишлашни баҳолаш, бухгалтерия ва ҳисобот ишлари, шунингдек, молиявий барқарорликка эришиш йўллари тақдимотлар ёрдамида тушунтирилди.

Назарий билимлар семинарнинг амалий кисмида мустаҳкамланди. Ҳар бир волонтёр ўз лойиҳалари доирасида тренерга саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоб олишди.

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси