Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти мамлакатимиздаги инсонпарвар ташкилотлардан бўлиб, у мамлакатимиздаги мустақил, кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг асосий мақсади якка-ёлғиз ва ўзгалар кўмагига муҳтож қариялар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам беришда, аҳолини табиий офатларда ҳаракат қилишга ўргатишда ва бошқа муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда давлат органларига яқиндан ёрдам беришдан иборат.
Кеча ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлинмаси томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган туман ташкилотлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ЎзННТМА ҳамда ҳакмкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг 6 та туманидаги 31 та маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий муҳитини соғломлаштириш бўйича “маҳалла, оила ва инсон” тамойили асосида тизимли ишлар йўлга қуйилиши, маҳаллалардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ННТларга ажратиладиган грантлар ва аҳоли билан ишлаш тизими бўйича батафсил маъдумот берилди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат Фонди томонидан эълон қилинган 1 ва 2 танлов ва ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинадиган гарнт танловлари тўғрисида ҳам тушунча берилди.
Шунингдек, учрашув давомида жамиятнинг туманлардаги филиалларини ЎзННТМАга аъзоликка ҳамда ННТлар раҳбарлари учун ташкил этиладиган макала ошириш курсларига жалб қилиб қилиш борасида ҳам таклифлар берилди.
ЎзННТМА Тошкент шаҳар бўлинмаси