Хоразм вилоятидаги "Интербилим" аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ЎзННТМА қошидаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2021 йили эълон қилинган биринчи грант танловида "Хоразм вилояти нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари Акселератори" номли лойиҳаси билан иштирок этиб, грант маблағини қўлга киритган эди.

ЎзННТМА Хоразм вилоят бўлинмаси ҳамда вилоятдаги "Интербилим" аёллар ва болаларни кўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида вилоятдаги ННТ вакиллари учун грант лойиҳасининг мақсадларини ўзида акс эттирган тадбир бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий ННТлар вакилларининг билим ва касбий малакаларини ошириш, давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг ролини кучайтиришда инновацион усулларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Тренингда лойиҳа координатори Р.Машарипова лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга ошириш механизмлари ҳамда ундан кутилаётган натижалар,   Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташиклотлари миллий ассоциацияси қошидаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Тренинг давомида ННТ вакиллари жамиятимиздаги долзарб масалаларни ўзида намоён этган мавзуларда лойиҳа ёзиш ва уларни бошқариш, мақсадли гуруҳлар эҳтиёжини баҳолаш каби мавзуларда гуруҳларга бўлинган ҳолда ишлаб, ўз ишланмаларини тақдимот асосида ҳимоя қилишди ва мазкур йўналишларда тегишли методларга эга бўлишди.

ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси