Куни кеча шу маблағ ҳисобидан Фарғона шаҳридаги Саховат уйига 16 миллион сўмлик замонавий стоматология жиҳозлари туҳфа этилди.
Кексалар эъзозда
— Кекса авлод вакилларига меҳр-мурувват кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, — дейди “Нуроний” жамғармасининг Фарғона вилояти бўлими раиси Топволди Холдоров. — Бугунги хайрия тадбири ҳам шундай эзгу ишлар -сирасидандир. Саховат уйига тиббиёт ускуналари билан бирга, турли дори-дармонлар ҳам туҳфа қилдик.
Элёржон ЭҲСОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.