Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда давлат ижтимоий ҳамкорликнинг роли” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор, Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” деб номланган биринчи йўналишига асосан, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий ва институционал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон қадри улуғланган адолатли ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш масалаларига қаратилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Давлат ривожланишида ННТлар ўрни ва роли” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган “Соғлом авлод – соғлом келажак”  номли лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси ўртасида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланганди. Айтиш мумкинки, бу ҳам давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги  ижтимоий ҳамкорлигининг бир намунсидир.

Меморандумга кўра, хотин-қизлар, шунингдек, ёшларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш, уларга маслаҳатлар бериш, ёш авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий фаолигини ошириш, соҳага оид қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда жамиятда ижтимоийлашуви жараёнини кучайтиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик масалалари белгилаб олинди.