Ўзбекистон ногиронлар жамияти Янгиқўрғон туман бўлинмаси томонидан жорий йил давомида 200 нафардан ортиқ ёшларнинг, 100 дан ортиқ аёлларнинг, айниқса, ногиронлиги бўлган йигит-қизларнинг компьютер саводхонлигини ошириш режа қилинган.
Ушбу зиё тарқатиш ишлари “Интелект” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилиб, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилади.
Ҳозирда тумандаги “Юқори қораёнтоғ” маҳалласида дарслар бошланиб кетди. Маҳалланинг “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ногиронлиги бўлган ёшларни бирлаштирган ушбу компьютер саводхонлиги курсида компьютер дастурлари, интернет тармоғи билан ишлашга урғу берилмоқда.
Айниқса, глобаллашув жараёнлари шиддат билан кечаётган бугунги кунда ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, турли зарарли оқимларга кириб кетишни олдини олиш, ёшларни касбга йўналтириш орқали уларни банд қилиш ҳамда давлат ташкилотлар билан ижимоий шерикликни кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилмоқда.
ЎзННТМА Наманаган вилояти ҳудудий бўлинмаси