ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш” мавзусида эълон қилинган 2-Давлат гранти танловларига бағишлаб ННТ вакиллари учун "Грант лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари" мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари И.Каримов томонидан грант танлови мавзу ва йўналишлари, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлар, лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тушунтириб берилди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг малака ошириш курси тингловчиси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Тожиддин Ҳалилов ижтимоий лойиҳаларни ёзишда мавзу танлаш ва уларнинг самарали ташкил этиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Наманган вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари ЎзННТМА томонидан ННТлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган сўровнома билан таништирилиб, унда фаол иштирок этишга чақирилди.
ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси