Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд 29-сонли манзил колониясида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
“Istiqlol Avlodi” ННТ томонидан жамоат фонди грант маблағлари ҳисобига Колонияда озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш учун “Тикувчилик ўқув цехи” ташкил килинган бўлиб, маҳкум ва маҳкумалар учун янги иш ўринлари яратилди.
Тадбир давомида иштирокчилар жазони ўтаётган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш жараёнлари, лойиҳа доирасида қилинган ишлар билан таништирилди.